Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
18:46 2857 1 дақиқа
Бугун, 11 февраль куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Новза” метро бекати яқинидаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин савдо мажмуасининг том қисмида келиб чиққан. Хабар келиб тушгач, қутқарув ва ёнғин ўчириш бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
ФВББ ходимлари томонидан бинода бўлган барча фуқаролар тезкор равишда эвакуация қилинган. Ёнғин соат 18:19 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида кучли ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 2 ёшли қизча ҳалок бўлди. Шундан сўнг пойтахтдаги савдо мажмуаларида текширув ўтказилиб, зарур талабларга жавоб бермайдиган мажмуалар ёпилди.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси