Тошкентдаги уйлардан бирига 1 метрлик илон кириб олди (видео)
3-саҳифа
−
30 Апрель 41647 1 дақиқа
Кеча, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирига 1 метрлик илон кириб олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 23:24 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 112 тизими орқали Чилонзор туманининг Шош кўчасида жойлашган уйлардан бирининг ичига 1 метрлик илон кириб олгани ва амалий ёрдам зарурлиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Хабарга асосан, Чилонзор тумани ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан уйнинг ичига кириб олган илон махсус идишга солиниб, ҳайвонот боғи масъулларига топширилган.
Live
Барчаси