Ҳудудларда электр таъминоти тикландими? “Свет” нега ўчганди?
Жамият
−
10 Апрель 2020
72588-9 апрель кунлари ноқулай об-ҳаво сабабли Ўзбекистоннинг кўпгина ҳудудларида электр энергиясининг узилиши ҳолатлари кузатилди. Коронавирус билан боғлиқ карантин чекловлари жорий этилган ва кўплаб ташкилотлар фаолиятини масофавий тарзда ташкил этиб келаётган бир вақтда электр тармоқларда кузатилган узилишлар интернетга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Айрим ҳудудларда электр энергияси тикланган бўлса ҳам, интернет билан боғлиқ муаммолар ҳамон бартараф этилгани йўқ. Бу ҳолат пойтахт Тошкент шаҳри билан ҳам боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродова QALAMPIR.UZ билан мулоқот ўрнатиб, электр тармоқлардаги узилишлар сабабларига тўхталди.
“Энергетика вазирлигига сўнгги кунларда электр энергияси билан боғлиқ кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Бунга етарли асослар ва сабаблар бор. Хабарингиз бор, 8 апрель куни баҳорга хос бўлмаган об-ҳаво кузатилган эди. Нам қор ёғиб, дарахтларнинг шохлари синишига олиб келди. Бу эса электр тармоқларининг шикастланишига ва авариявий ҳолатга келишига сабаб бўлди.
Мамлакатимиз бўйлаб 300 мингдан ортиқ истеъмолчилар электр энергияси таъинотидан узилган эди. Ҳозирги кунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича иш олиб борилмоқда. Аксарият ҳудудларнинг муаммоси бартараф этилди. Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда”, дейди Элмира Бекмуродова.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь