Ҳудудий футбол ассоциациялари ташкил этилади
Спорт
−
27 Май 2020
4583Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. бу ҳақда "Норма" хабар берди.
Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилди:
• юқори иқтидорга эга булган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
• ушбу соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш;
• футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
• футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратиш;
• футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали ўзбек футболи брендини яратиш.
Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қуйидагилар топширилди:
• ҳудудий футбол ассоциациялари учун бино ва иншоотлар тақдим этиш ҳамда ҳомийлар бириктириш;
• моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда футбол маҳорати мактаблари, шунингдек, футболга ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантиришни доимий назорат қилиш;
• “Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақаларини молиялаштириш.
Футболни ривожлантириш харажатлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.
LiveБарчаси