Ҳудудий футбол ассоциациялари ташкил этилади

Sport

image

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. бу ҳақда "Норма" хабар берди.

Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилди:

•    юқори иқтидорга эга булган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

•    ушбу соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш;

•    футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;

•    футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратиш;

•    футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали ўзбек футболи брендини яратиш.

Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қуйидагилар топширилди:

•    ҳудудий футбол ассоциациялари учун  бино ва иншоотлар тақдим этиш ҳамда ҳомийлар бириктириш;

•    моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда  футбол маҳорати мактаблари, шунингдек, футболга ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантиришни доимий назорат қилиш;

•    “Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақаларини молиялаштириш.

Футболни ривожлантириш харажатлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.


Tags

Rate Count

46

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends