Ҳозир ҳамма йўллар судга олиб боради – Олий суд раиси

Жамият

image

Олий суд раиси жорий йил нечта ҳокимнинг қарори бекор қилинганлиги бўйича рақамлар тақдим этди. Шунингдек, жиноят ва жиноят-процессуал кодексларини ишлаб чиқиш нега кечикканлигини изоҳлади. 

“Биз соҳалар бўйича журналистларни мулоқотга чақиряпмиз. Афсуски, журналистлар ўртасида соҳа бўйича мутахассиснинг ўзи йўқ. Январь ойидан биз журналистлар билан алоҳида мавзулар бўйича учрашамиз. Эскидан бир гап бор – “Ҳамма йўллар Римга олиб боради”. Ҳозир ҳамма йўллар судга олиб бормоқда. Демак, суддан очиқ бирор ташкилот борми? Лекин очиқликнинг меъёри бор. Маълум ишлар борки, уларга ҳеч ким кира олмайди. Масалан, адвокатга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Қайси давлатга бунчалик имконият берилган”, дейди Козимжон Комилов. 

Маҳкама раҳбари шунингдек маъмурий судлар ва тугатилмаган янги таҳрирдаги кодекслар бўйича ҳам тўхталиб ўтди.

“Бизда маъмурий судлар очилди. Фуқаролар ва давлат ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар қачон алоҳида судларда кўрилган эди. Биттаси иқтисодий судда, биттаси фуқаролик судида бўларди. Ўтган йили 600 та, бу йилнинг ўзида 1013 та ҳокимларнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Бу ўртача муҳтарам ҳокимларимизга 4,7 тадан тўғри келади. Ҳали йил тугагани йўқ. Мустақиллик деганда нимани тушунасиз? 

Жиноят ва жиноят-процессуал кодексларини тугата олмадик. Нима учун? Чунки кўп масалалар чиқди. Бизда 65 фоиз судьялар биринчи йил ишлаётган судьялардир. Бирдан 2017 йилдан ҳамма судья бўлиб кетди”,  дейди Олий суд раиси. 

Эслатиб ўтамиз, бугун  пойтахтимизда жойлашган “Зарафшон” зали Media hall’ида  "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – халқ фаровонлиги ва давлат тараққиётининг кафолати" мавзусида мунозара клуби бўлиб ўтди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд Козимжон Комилов

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

4.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made