Ҳомийлик марказлари жорий қилинди. Марказларнинг хайрия ташкилотларига фойдаси борми?
Жамият
−
02 Апрель 2020
5573Ўзбекистонда коронавирус хавфини ва у туфайли аҳоли зарар кўришини олдини олиш мақсадида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари тажрибаси жорий қилинди. Бу ҳақда кеча, 1 апрель куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Эльмира Боситхонова маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, ушбу тизимни жорий қилиниши билан ҳозирги мураккаб шароитда бир қанча масала ва муаммоларни ҳал қилишга эришилади.
"Биринчидан, ушбу тизим хайрия ҳомийлик ҳаракатларини битта тизимга жамлаб, уларни алоҳида-алоҳида, билиб-билмай қилинган ноўрин ҳаракатларнинг олди олинади. Масалан, хайрия қилувчи ўзи соғ ёки касалланганини билмай туриб, ўзгаларнинг хонадонига карантин қоидаларини бузган ҳолда ташриф буюриши шулар жумласидандир.
Иккинчидан, хайрия ташкилотларининг бир тизимда жамланиши ушбу ҳаракатларнинг йўналиши манзилли, муддатли ва шаффоф бўлишини таъминлайди", дейди Боситхонова.
Шунингдек, вазир ўринбосарининг айтишича, ушбу марказлар орқали юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз ёрдамлари санитар-гигиеник талаблар нуқтаи назаридан тўлиқ кўрикдан ўтказилади. Хайрия маҳсулотлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда эҳтиёжмандларга етказиб берилади.
LiveБарчаси