Ҳоланд 7 та жабҳада Месси ва Роналдудан ўзиб кетди

Спорт

image

“Манчестер Сити”нинг норвегиялик  ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг энг ҳайратланарли 7 ютуғи эслаб ўтилди. Бу ютуқлар бўйича Ҳоланд Месси ва Роналдудан олдинда ҳисобланади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

1. U-20 Жаҳон чемпионатида 9 та гол

Ҳоланд 2019 йилги U-20 Жаҳон чемпионатида Гондурас дарвозасига 9 та гол уриб, футбол тарихидаги энг ёрқин ёшлар рекордларидан бирини ўрнатган. Ўша ўйинда Норвегия 12:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

2. “Боруссия Дортмунд”даги дебютдаги хет-трик

Бундеслигадаги илк ўйинида Ҳоланд “Аугсбург”га қарши 23 дақиқа ичида хет-трик қайд этган. Майдонга тушгач, ўйинни 3:5 ҳисобида жамоаси фойдасига ўзгартирган.

3. Премьер-лигада тарихий рекорд

Ҳоланд “Манчестер Сити” сафидаги биринчи мавсумда 36 та гол уриб, Алан Ширер ва Энди Коулнинг 30 йиллик рекордини янгилаган эди. Бу кўрсатгич билан у Премьер-лига тарихидаги бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди.

4. Чемпионлар лигаси 1/8 финалидаги “покер”

2023 йилги Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида “РБ Лейпциг” дарвозасига бешта гол уриб, Месси ва Луис Адриано каби тарихда битта ўйинда 4 дан ортиқ гол киритган кам сонли футболчилар қаторига кирди.

5. Энг тез 50 гол урган футболчи

Ҳоланд Чемпионлар лигасидаги 50 та голга атиги 49 ўйинда эришди. Бу борада у Месси, Роналду, Мбаппе ва Левандовскийдан тезроқ натижа қайд этган.

6. Миллий жамоа билан 50 та гол

Норвегия терма жамоаси сафида 46 та ўйинда 50 та гол урган Ҳоланд футбол тарихида бу маррани энг тез забт этган футболчи ҳисобланади. У бу борада Пеле, Месси ва Роналдудан ҳам олдинда турибди.

7. 10 ўйинда 19 гол

Жорий мавсумни даҳшатли формада бошлаган Ҳоланд клуб ва терма жамоа сафида кетма-кет 10 ўйинда 19 та гол киритди. Бу натижа билан у Мбаппени натижасини ортда қолдирди.

Маълумот учун, Ҳоланд Норвегия терма жамоаси билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Норвегия саралашда 18 очко тўплаган ҳолда 1-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрлинг Ҳоланд АПЛда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Норвегия Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг