“Истиқлол” мажмуаси лойиҳасидаги стеланинг макети намойиш қилинди

Жамият

image

Жорий йилнинг 13 февраль куни “Мовий гумбазлар”  ресторани ёнидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида “Истиқлол” мажмуасида ўрнатиладиган стеланинг жойлашув ўрни макети тақдим этилиши айтиб ўтилган эди.

Бугун, 17 февраль куни “Мовий гумбазлар” ресторани ёнидаги хиёбонга макет олиб келиниб, жойлаштирилмоқда.

Ҳокимлик хабарига кўра, жамоатчилик вакиллари хиёбонга келиб, макет билан танишишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоатчилик билан учрашувда лойиҳа макети уч кун ичида тақдим этилишини айтганди. Ҳоким мажмуа барпо этилишида бирорта дарахт кесилса, ўша заҳоти ариза ёзиб, ишдан кетишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истиқлол мажмуаси

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг