Ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар ишига аралашиши тақиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан давлат бошқаруви органлари, шу жумладан, барча даражадаги маҳаллий ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг:

•    бошоқли дон етиштиришда агротехник тадбирларни ўтказиш, моддий-техник ресурслар билан таъминлашга;
•    ажратилган имтиёзли кредитлардан фойдаланиш йўналишларига;
•    буғдойни сотиш жараёнларига, шу жумладан, шартномалар тузишга, хўжаликларни дон тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи маълум корхоналарга бириктириш, республика ҳудудлари ўртасидаги ички ташувларга;
•    ғаллачилик кластерлари фаолиятига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва бошқа йўналишларни қўшиш тўғрисида қатъиян тақиқланади.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг календарь йилнинг май-август ойларида мулкчилик шаклидан қатъи назар, суғориладиган майдонларда ғалла етиштирувчи барча субъектлар томонидан ғалла экилган ҳар гектар майдон ҳисобига республика бўйича ўртача 2,5 тоннадан ғалланинг биржа савдоларига чиқарилишини таъминлаш учун шахсан масъуллиги белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ғалла

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг