Ҳокимларга ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш топширилди
Олам
−
30 Сентябрь
3406Туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш, камчиликларни бартараф этиш, муаллимлар билан яқиндан суҳбат қуриб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ишларини кучайтириш топширилди. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида маълум қилинди.
Билдирилишича, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар тажрибаси оммалаштирилади. Ушбу йўналишда яна 1 мингта умумтаълим муассасасида Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблардаги баҳолаш тизимини жорий этиш бошланган. Лекин, уларнинг 300 тасида моддий-техник база талабга мутлақо жавоб бермайди.
Туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтада мактаблардан хабар олиш, камчиликларни бартараф этиш, муаллимлар билан яқиндан суҳбат қуриб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ишларини кучайтириш топширилди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига янги баҳолаш тизими татбиқ қилинаётган, лекин таъмирга муҳтож 300 та мактабни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олти ой муддатда якунлаш вазифаси қўйилди.
Бундан буён ҳудудларнинг биринчи раҳбарлари фаолиятига баҳо беришда таълимнинг сифати, мактаблардаги шароит, ўқитувчиларнинг қадр-қиммати асосий мезонлардан бири бўлиши белгиланди.
LiveБарчаси