Ҳокимлар ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шуғулланади – Президент
Жамият
−
23 Сентябрь 2020
6868Ўзбекистонда Туман ва шаҳар ҳокимлари бир ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шахсан шуғулланиши белгиланди. Бу ҳақда кеча 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган армоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Уларнинг фаолиятига ҳудудда рақамлаштириш қай даражада йўлга қўйилганига қараб баҳо берилади. Бу соҳада яхши натижа кўрсатган раҳбарларга 30 фоизгача устама жорий қилинади.
Давлат раҳбари ҳар доим аввало аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилиш зарурлигини таъкидлайди. Шу талабдан келиб чиқиб, ишчи гуруҳлар томонидан 530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳаси тайёрланган.
Хусусан, жорий йил якунигача 14 ва келгуси йил биринчи чорагида яна 14 туманда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади.
Қайд этилишича, “Электрон поликлиника” тизимини жорий қилиш орқали қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш 60 фоизга қисқаради. Бунинг учун марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш лозим.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь