“Ҳизбуллоҳ” янги раҳбар тайинланганини рад этди

Олам

image

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ҳасан Насруллоҳ ўлимидан сўнг ҳаракат ижроия кенгаши раиси Ҳошим Сафи ад-Диннинг бош котиб лавозимига тайинланганини рад этди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

“Ҳизбуллоҳ”  ёзма баёнотида баъзи матбуотда янги бош котиб тайинланиши ҳақидаги хабарларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини таъкидлади.

“Биз баъзи оммавий ахборот воситаларида Бош котиб (Насруллоҳ) шаҳид бўлганидан кейин “Ҳизбуллоҳ”  раҳбариятидаги ташкилий тартиб-қоидалар ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқий эмаслигини аниқ айтмоқчимиз”, дейилади баёнотда.

Унда, шунингдек, “Ҳизбуллоҳ”  раҳбариятининг бу борадаги ишлари давом этаётгани таъкидланади. Гуруҳ раҳбарияти расмий баёнотга қадар бундай хабарларга ишонмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”  гуруҳининг Шўро кенгаши (асосий бошқарув органи) Ҳошим Сафи ад-Динни ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайлагани хабар қилинганди. Ҳошим Сафи ад-Дин 1964 йилда Ливан жанубидаги Дайр қонун ан-Наҳр шаҳрида туғилган. У Нажаф ва Қумда Насруллоҳ билан машғулот ўтказган ва 1982 йилда “Ҳизбуллоҳ” га асос солган. 1994 йилда Сафи ад-Дин ижроия қўмита раҳбари бўлиб, ўша пайтга қадар бутун гуруҳни бошқарган Насруллоҳ ўрнини эгаллади.

Манбаларга кўра, Насруллоҳ ўз амакиваччасини вафот этган тақдирда 2008 йилда меросхўр этиб тавсия қилгани ҳақида маълумотлар бор.

“Аl Arabiya” нашрининг ёзишича, Сафи ад-Дин 30 йил давомида гуруҳнинг махфий ишлари билан шуғулланган ва умумий стратегияни ишлаб чиқишни Насруллоҳга топширган. BBC Arabic’нинг аниқлик киритишича, у “Ҳизбуллоҳ”нинг сиёсий, ижтимоий, маданий ва маърифий фаолиятини назорат қилишда иштирок этган. 2017 йилнинг май ойида АҚШ ва Саудия Арабистони Сафи ад-Динни террорчилар рўйхатига қўшган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасан Насруллоҳ Ҳошим Сафи ад-Дин “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made