“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатганлар жазоланди
3-саҳифа
−
01 Февраль 10056 2 дақиқа
Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омборида қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик-техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилганди. Мазкур ҳолат билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатганлар жазоланди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Воқеа содир бўлган пайтда “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган. Шундан сўнг, мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н. А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2446-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
2024 йилнинг 26 декабрь куни мазкур иш жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида кўриб чиқилди ва ваҳима кўтарган икки кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Суд ҳужжатларига кўра, биринчи судланувчи Telegram орқали “Синфдошлар” гуруҳига сувомборга шикаст етгани, бунинг оқибатида Шаҳрисабз туманини сув босиши мумкинлиги сабабли, оиласи билан Деҳқонобод туманига кетиб, бир кеча тунаганини ёзган.
Иккинчи судланувчи эса тўғонга яқин одамларни тинчлантириб туришгани, сувомбор умуман ямалмагани, суви яхлатилгани, уни 5 соат ушлаб туриш мумкинлиги, Тошкентдан ҳам ҳам иккита самолёт билан масъуллар келгани, Президентнинг ўзи ҳам етиб келаётгани, сув омбори очилиб кетса, Қаршигача етиб бориши, Қарши, Косон, Чироқчи пастки туманлари эҳтиёт чораларини кўришлари, сув омбори очилиб кетиш эҳтимоли бор экани ҳақида гапириб, Telegram-гуруҳларга ёлғон ахборот тарқатган. Бу билан у фуқаролар ва жамият манфаатларига жами 380 млн сўм зарар етказган.
Судланувчилар айбига иқрор бўлди ва суддан енгиллик сўради. Судда улар Жиноят кодекси 2446-моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) 4-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда айбли деб топилиб, кеч соат 22:00 дан эрталаб соат 6:00 га қадар уйидан чиқиши чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шунингдек, уларнинг зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юклатилди:
-
Оммавий тадбирларда иштирок этмаслик; Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланмаслик;
-
Назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ёки иш жойини ўзгартирмаслик;
-
Қашқадарё вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-
Яшаш ёки иш жойи ўзгарадиган бўлса, назорат қилувчи органга хабар бериш.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь