Ҳисоб 1-1: Украина рус танкерини қўлга олди
Олам
−
25 Июль 2019
6933Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) NEYMA рус танкерини қўлга олди. Бу ҳақда ташкилот “Facebook”даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, танкер Керч бўғозида украин кемалари блоклаб қўйилгани учун қўлга олинган.
“Халқаро денгиз ҳуқуқларига зид равишда Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизмати Керчь-Еникаль каналидан ўтаётган украин кемаларини қурол ишлатиб, NEYMA танкери орқали Керч бўғозида блоклаб қўйди”, дейилади хабарда.
УХХ маълумотига кўра, айни вақтда ҳибсга олиш бўйича расмий мурожаат тайёрланяпти. Махсус хизмат танкернинг ҳаракатлари натижасида 2018 йилнинг ноябрь ойида 24 нафар денгиз ва украин ҳарбий кемалари қўлга олинганини эслатиб ўтган.
Россия байроғи остидаги танкер Измаил портига 24 июль куни кирган. Таъкидланишича, танкернинг Керч бўғозидаги агрессияга алоқадорлигини яшириш учун унинг номини NEYMA`дан NIKA SPIRIT`га ўзгартиришган. Танкерда тинтув ўтказилиб, экипаж сўроқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2018 йилнинг ноябрь ойида Керч бўғозида 3 та украин кемасини шатакка олиб, ундаги 24 кишини ҳибсга олганди. Уларга уюшган гуруҳ бўлиб Россия чегарасини бузиб кириш айблови қўйилган.
Расмий Киев ўз фуқароларини ҳарбий асирлар сифатида кўриб, уларни Украинага қайтаришни талаб қиляпти.
LiveБарчаси