Ҳиндистоннинг Покистонга ҳужуми оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Май 5484 1 дақиқа
Покистонда бир кечада Ҳиндистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди ва 57 киши жароҳатланди. Бу ҳақда СNN хабар берди.
Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ISPR) бош директори Аҳмад Шариф Чаудрининг сўзларига кўра, Покистон Ҳиндистонни мамлакатнинг тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлари ва Кашмирга асоссиз ҳаво ҳужумларида айблаган.
Мамлакатлар ўртасида кескинлик кучайган бир пайтда Исломобод зарбаларни “очиқ уруш ҳаракати” деб атади. Баёнотда, ҳужумлар тинч аҳоли нишонлари, жумладан, масжидлар ва ГЭСларга қаратилгани таъкидланган. Умуман олганда, Покистон томони маълумотларига кўра, мамлакат ҳудудидаги 6 ита нишонга 20 га яқин снаряд отилган.
Бунга жавобан Покистон Қуролли кучлари, ISPR маълумотларига кўра, Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг бешта қирувчи самолётини, жумладан, учта Rafale самолётини уриб туширди ва назорат чизиғи бўйлаб еттита дрон, бригада штаб-квартираси ва бир қатор Ҳиндистон назорат-ўтказиш пунктларини йўқ қилди.
Покистон ҳарбий раҳбарияти, шунингдек, Ҳиндистоннинг хатти-ҳаракатлари халқаро гуманитар ҳуқуқни, хусусан, тинч аҳолининг омон қолиши учун зарур бўлган объектларга ҳужум қилишни тақиқловчи Женева конвенцияларининг I Протоколини бузишини таъкидлади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь