Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Россиядан нефть харидини қайта бошлади
Олам
−
25 Декабрь 2025 4972 2 дақиқа
Ҳиндистоннинг энг йирик нефтни қайта ишловчи компанияси – Reliance Industries Ltd. Гужарат штатидаги заводи учун Россия нефтини яна сотиб ола бошлади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Корпорация санкцияларга тушмаган етказиб берувчилар орқали нефтни чегирма билан харид қилмоқда. Reliance RusExpor компаниясидан Aframax туридаги танкерларни ижарага олиб, кунига 660 минг баррель қувватга эга, асосан, ички бозорга йўналтирилган нефтни қайта ишлаш заводига хомашё етказмоқда. Ҳиндистон расмийлари баҳосига кўра, бу қадам декабрь ойида Россиядан нефть импорти икки баравардан кўпроқ қисқарганини қисман қоплашга ёрдам бериши мумкин.
Шу билан бирга, “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Россия нефти экспорти декабрда 2023 йил майидан бери энг юқори даражага етган. Агентлик буни Россия корхоналарига учувчисиз аппаратлар ҳужумлари сабаб нефтни қайта ишлаш ҳажмларининг кескин камайгани билан изоҳлайди.
Reliance 20 ноябрдан Россия нефтини харид қилишни тўхтатган эди. Бу қарор Россияга қарши халқаро санкциялар билан боғлиқ бўлиб, ундан бир ой аввал АҚШ “ Роснефть” ва ЛУКОЙЛ’га нисбатан блокловчи санкциялар жорий этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг асосий экспорт нефти бўлган Уралс маркали нефть нархи баррелига тахминан 34 долларгача пасайгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025