Ҳиндистонда сайёҳлик автобуси ёниб кетиши оқибатида 25 киши ҳалок бўлди
Олам
−
01 Июль 2023
3376Ҳиндистон ғарбида сайёҳлик автобуси ағдарилиб, ёниб кетди. Оқибатда 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Press Trust of India” хабар берди.
Ушбу воқеа мамлакатнинг Булдҳана (Маҳараштра) шаҳрида содир бўлган. Автобусда жами 33 киши бўлган.
Аниқланишича, бахтсиз ҳодиса 1 июлга ўтар кечаси юз берган. Омон қолган саккиз нафар шахс шифохонага ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус шинаси чиқиб кетганидан кейин ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.
Полициянинг қайд этишича, Ҳиндистонда ҳар йили автоҳалокатларда 110 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлади.
LiveБарчаси