Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 дан ошди
Олам
−
04 Июнь 2023
4591Жорий йилнинг 2 июнь куни Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1100 дан зиёд одам жароҳат олди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Маълум қилинишича, поезд тўқнашуви содир бўлган жойда қутқарув ишлари якунланган. Жами 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 1100 дан ортиқ киши жабрланган.
Фожиа юз берган Баласор шаҳри яқинидаги шифохоналар беморлар билан тўлиб кетган. Бошқа вилоятлардан шифокорлар ёрдамга чақиртирилган. 100 га яқин беморнинг аҳволи оғир.
Тўқнашув жойида тиклаш ишлари олиб борилмоқда, 1 мингдан ортиқ одам ва махсус техника жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Калькуттадан Ченнайга кетаётган Coromandel Express поезди Бангалордан Калькуттага кетаётган бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларига бориб урилган. Одиша штатдаги Баласор шаҳри ва унинг атрофидаги тиббиёт коллежлари ва шифохоналар огоҳлантирилган ҳамда 60 тез ёрдам машинаси сафарбар қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15