Ҳиндистонда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонлик аёл қутқарилди
Олам
−
25 Октябрь 2025 6919 1 дақиқа
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида полиция меҳмонхоналардан бирида фаолият юритган фоҳишабозлик тармоғига қарши рейд ўтказди. Операция давомида уч нафар аёл қутқарилган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари тармоқ ташкилотчиси, 36 ёшли Шарифни, етти нафар мижозни ҳамда меҳмонхона администраторини қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, Шариф Style Maker номли салонни бошқарган ва ишсиз аёлларга мўмайгина пул ваъда қилган, сўнгра уларни фоҳишалик қилишга мажбурлаган.
Тинтув меҳмонхонанинг 111 ва 112-рақамли хоналарида ўтказилган бўлиб, полиция 5 950 рупий (820 минг сўм) нақд пул ва 13 дона мобил телефонни топган.
Полиция вакилларининг айтишича, ташкилотчи аёлларни ишга жойлаштириш ваъдаси билан алдаб, уларни эксплуатация қилган.
“Оператив гуруҳ ўз вақтида ишга аралашиб, кейинги зўравонликларнинг олдини олди”, дейилади хабарда.
Қўлга олинганлар, топилган далиллар полиция бўлимига олиб кетилган ва сўнгра тергов учун топширилган. Ҳукумат вакиллари ноқонуний фаолиятга кўз юмган меҳмонхона раҳбариятини ҳам жавобгарликка тортишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро эрапортидан Ҳиндистон давлатига фоҳишаликка жўнатилаётган 2 қиз тўхтатиб қолинганди.
Live
Барчаси