Ҳиндистонда  чақмоқ уриши оқибатида икки соат ичида 12 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 5 сентябрь куни Ҳиндистоннинг шарқий қисмидаги Одиша штатида икки соат ичида момақалдироқ пайтида 61 мингдан ортиқ чақмоқ урилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг WION нашри хабар берди.

Одиша табиий офатларни бошқариш бошқармаси камида 36 597 та булутдан-булутга чақмоқ уриши ва 25 753 та булутдан-ерга чақмоқ уриши қайд этган. Яшин уриши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 14 киши эса жароҳатланган. Штат ҳукумати қурбон бўлганлар оилаларининг ҳар бири учун 400 минг рупий (4,8 минг доллар) миқдорида товон пули тўланишини эълон қилди.

Кучли яшинга Бенгаль кўрфази устидаги фаол циклон сабаб бўлган. Ҳиндистоннинг шарқий қисмида муссон мавсумида чақмоқ уриши жуда тез-тез учрасада, бир кун ичида бундай кўп зарбалар мисли кўрилмаган ҳодисадир.

Шунингдек, Ҳиндистон метеорология департаменти аҳолини Бенгаль кўрфазидаги циклонлар туфайли минтақада экстремал об-ҳаво 7 сентябргача давом этиши ҳақида огоҳлантирди.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар денгиз сатҳининг юқорилаши туфайли ушбу асрнинг охирига келиб ҳалокатли чақмоқларнинг кўпайишини башорат қилмоқда. Бундан ташқари, иқлимнинг исиши ҳам экстремал об-ҳавога олиб келади.

Маълумот учун, Калифорния университети томонидан 2015 йилда  олиб борилган тадқиқотга кўра, ҳароратнинг ҳар 1 градусга  кўтарилиши чақмоқ уриши частотасини 12 фоизга ошишига сабаб бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мьянмада циклон оқибатида 145 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон чақмоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг