Ҳиндистонда 12 яшар бола тимсоҳга ем бўлди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 16 июль куни Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида тимсоҳ 12 яшар болани еб қўйди. Бу ҳақда “The Times of India” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳодиса Баҳраич туманидаги Ғағҳара дарёси бўйида содир бўлган. Олтинчи синф ўқувчиси амакиси билан шоли даласида ишлагандан сўнг, уйига қайтаётиб дарё бўйида қўл ва оёқларини юваётган вақтда тимсоҳ ҳужумига учраган.

Қайд этилишича, тимсоҳ боланинг оёғидан тишлаб, уни дарёга судраб кетган. Шундан сўнг, маҳаллий аҳоли қидирув ишларини бошлаб, тахминан беш соатдан кейин боланинг жасадини дарёдан топган.

Баҳраич тумани ўрмон хўжалиги вакилларига кўра, тимсоҳ боланинг жасадини қисман еб юборган. Маҳаллий полиция ҳодисани ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалган воқеа акс этган видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган.

Билдирилишича, ҳалок бўлган боланинг ота-онаси бир неча йил аввал вафот этган. Туман маъмурияти унинг оиласига давлат компенсацияси дастури доирасида 400 минг рупий миқдорида моддий ёрдам ажратилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарбий Австралиянинг Перт шаҳри яқинидаги машҳур дайвинг ва балиқ овлаш ҳудудида 38 ёшли эркак оқ акула ҳужуми оқибатида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг