Ҳиндистонда 100 млн дозадан ортиқ Россия вакцинаси ишлаб чиқарилади
Олам
−
27 Ноябрь 2020
3311Россия инвестиция жамғармаси ва Ҳиндистоннинг фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Hetero” компанияси коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича келишув тузди. Унга кўра, Ҳиндистонда йилига 100 миллиондан ортиқ дозада Россия вакцинаси ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.
“Россия инвестиция жамғармаси ва Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Hetero” (унинг шўба корхонаси “Hetero Biopharma” орқали) Ҳиндистонда йилига 100 млн дозадан ортиқ коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича келишувни эълон қилди”, дейилади хабарда.
Ҳнидистонда 2021 йилдан “Спутник V”ни ишлаб чиқаришни йўлаг қўйиш режалаштирилган.
“Спутник V” ўз аҳолисини коронавирусдан ҳимоя қилишга интилаётган ҳар бир мамлакат миллий вакциналар портфелининг муҳим қисми бўлиши керак. “Hetero” билан ҳамкорлик туфайли вакцина ишлаб чиқариш қуввати сезиларли даражада оширилади, бу эса Ҳиндистон аҳолисини пандемия пайтида самарали дори билан таъминлашга имкон беради”, дейди Россия инвестиция жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев.
Маълумот учун, 9 ноябрь куни Pfizer ўз вакцинаси 90 фоиз самарали эканлигини эълон қилди ва кейинчалик унинг самаралилик даражасини 95 фоизга етказди. Компания аллақачон ушбу препаратни АҚШда рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилган. Шунингдек, Moderna 16 ноябрь куни ўз вакцинасининг самарадорлигини тахминан 94,5 фоиз, деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Британиянинг “AstraZeneca” фармацевтика компанияси томонидан Оксфорд мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқилган вакцина клиник синовларининг ўртача самарадорлиги 70 фоизни ташкил этди.
Американинг Moderna компанияси ишлаб чиққан коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олмоқчи бўлганларга ҳар бир доза 25-37 доллардан етказиб берилишини маълум қилди.
Шунингдек, Туркия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжа Туркия Ҳукумати мамлакат фуқароларини коронавирус инфекциясига қарши бепул эмлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.
Умиджон Нозимжонов
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь