Ҳиндистонда ҳам номаълум ҳаво шари текширилмоқда
Олам
−
25 Февраль 2023
7585Ҳиндистон расмийлари ўтган йили мамлакатнинг Андаман ва Никобар ороллари узра номаълум шар пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳодисани текширмоқда. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари АҚШда Хитойга тегишли ҳаво шари пайдо бўлганидан кейин бошланган. Шарнинг ўзи эса бир неча ой олдин Бенгаль кўрфазидаги ороллар аҳолиси томонидан пайқаб қолинган. Одамлар самодаги номаълум объектни суратга олиб, расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Бироқ ўшанда учаётган нарсанинг келиб чиқишини ҳеч ким тушунтириб бера олмаган.
Таъкидлаш жоизки, учар жисмлар кузатилган Андаман ва Никобар оролларида Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларининг базаси, уларнинг атрофида эса ракета синови полигони жойлашган. Ҳиндистон ҳарбийлари ҳудудий сувларда текширув ўтказиб, шубҳали учувчи жисмлар пайдо бўлган ҳолатларда қилинадиган ҳаракатлар баённомасини ишлаб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда Хитойга тегишли ҳаво шари уриб туширилгандан сўнг дунёнинг бошқа давлатлари ҳам ўз осмонида шундай учар жисмлар кузатилганини айта бошлади. Хусусан, Украинада Россия томонидан учирилган деб тахмин қилинган олтита ҳаво шари кузатилганди.
Жанубий Корея ҳам Шимолий Кореяга тегишли ҳаво шари ўз ҳаво ҳудудига қисқа муддатга кирганини маълум қилган. Шунингдек, Японияда ҳам 2019-2021 йиллар оралиғида Хитойнинг 3 та “жосус шари” давлат ҳаво чегарасини бузиб киргани айтилганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь