Ҳиндистон парламенти Модига нисбатан ишончсизлик вотумини кўриб чиқади

Олам

image

Ҳиндистон халқ ассамблеяси (парламентнинг қуйи палатаси) Бош вазир Нарендра Модига нисбатан ишончсизлик вотумини кўриб чиқади. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.

Айтилишича, таклиф INDIA мухолифат блоки томонидан илгари сурилган. Қонун чиқарувчи органнинг тегишли мажлиси бугун, 8 август куни бошланиши кутилмоқда.

Мамлакат шимоли-шарқидаги Манипур штатида узоқ давом этган зўравонликлар туфайли ишончсизлик вотуми ҳукумат раҳбарига таҳдид солмоқда.

Ғалаёнлар 180 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва минглаб одамлар уй-жойини тарк этган.

Мухолифат партиялари Модини содир бўлаётган воқеаларга эътибор бермаганликда айбламоқда.

Маълумот учун, Нарендра Моди 2014 йилдан Ҳиндистон Бош вазири сифатида мамлакатни бошқариб келмоқда. У Бҳаратия Жаната партияси раҳбари саналади. Бош вазир бўлишигача Моди 2001-2014  йиллар давомида Гужарат штатининг бош вазири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Нарендра Модига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг