Ҳиндистон Хитой ҳарбийларини одам ўғирлашда айблади

Олам

image

Ҳиндистоннинг Хитой билан чегарадош Аруначал-Прадеш штати раҳбарияти хитойлик ҳарбийлар беш кишини ўғирлаб кетганини иддао қилиб чиқди.

“Хитой Халқ-озодлик армияси Юқори Субансири округида яшовчи беш кишини ўғирлаб кетди. Мен марказий Ҳукуматдан улар билан ўғирланганларни озод қилиш бўйича гаплашишни сўрадик. ХХОА биринчи марта бундай иш қилаётгани йўқ. Бир неча ой аввал шундай бўлганди: ХХОА одам ўғирлаб, кейин уни қўйиб юборганди”, деган Нинонг Эринг.

Унинг сўзларига кўра, Хитой штатда катта босим юзага келтириши мумкин. 

Аввалроқ, Ладахда чегара ҳудудида тўқнашув юз берганди. "Reuters" агентлиги маълумотига кўра, ҳодисадан сўнг, Ҳиндистон Аруначал-Прадеш штатига чегара ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун қўшин ташлаганди.

Хитой эса Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани бузганини ва суверенитетига таҳдид бўлганини иддао қилиб чиққанди.

Маълумот учун, Ладахда вазият жорий йилнинг май ойидаёқ ёмонлашганди. Бунга икки давлат ҳарбийлари тоғ устидаги Пангонг кўли атрофида тўқнашиши сабаб бўлганди. Шундан сўнг, Хитой ва Ҳиндистон чегарадаги ҳарбийлари сонини орттирганди.

Можаронинг янги тўлқини 15 июнда Галван водийсида ҳарбийлар жанжаллашганидан кейин бошланганди. Жанжалдан сўнг, Ҳиндистон 20 нафар аскари ҳалок бўлганини маълум қилди. Хитой эса қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот бермади.

Ҳарбий қўмондонлари ва дипломатларнинг музокараларидан сўнг, икки давлат ҳарбийлари аввалги нуқтасига қайтди. Аммо можаро тўлиғича бартараф этилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Хитой-Ҳиндистон

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг