Ҳиндистон гуруч экспортини тақиқлади
Олам
−
24 Июль 2023
4798Ҳиндистон мамлакатда дон маҳсулотлари нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида оқ гуруч экспортини тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Айтилишича, Ҳиндистонда оқ гуруч етиштириш мамлакатдаги ҳосил камлиги туфайли сезиларли даражада камайган. Ўтган йил давомида ички бозорда бошоқли дон маҳсулотлари нархи 11 фоизга ошган.
Истеъмолчи ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, оқ гуруч мамлакат жами гуруч экспортининг тўртдан бир қисмини ташкил қилади. Мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистон ҳукуматининг бу қадами бутун дунёда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келиши мумкин.
Hargreaves Lansdaun сармоя таҳлили ва тадқиқотлари раҳбари Эмма Уолл Ҳиндистон ҳукуматининг чоралари глобал озиқ-овқат нархларига сезиларли таъсир кўрсатади, деб ҳисоблайди.
Маълумот учун, Ҳиндистон дунёдаги энг йирик гуруч экспортчиси бўлиб, дунё таъминотининг 40 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Бундан ташқари, гуруч Осиё ва Африка давлатларидан ҳам экспорт қилинади. Ўтган йили Ҳиндистон ҳукумати ташқи савдони чеклаш учун 20 фоиз экспорт божини жорий қилган. Мамлакат ҳукумати буғдой ва шакар етказиб беришни ҳам чеклаган.
LiveБарчаси