Ҳеч ким дарди билан ёлғиз қолмаслиги керак – Саида Мирзиёева
Жамият
−
20:02 584 1 дақиқа
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятидаги наркология муассасаси фаолияти билан танишиб, Ўзбекистонда соҳани тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Вилоят наркология муассасаси фаолияти билан танишдик. У ерга соҳадаги аҳволни борича кўриш, ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик.
Муносиб шароит ва малакали ёрдам билан бирга самимий эътибор ҳам беморга куч беради. Баъзан бир оғиз далда кишида ишонч ва умид уйғотади. Ҳеч ким ёрдам сўрашдан чўчимаслиги, дарди билан ёлғиз қолмаслиги керак”, дейди Саида Мирзиёева.

Унинг билдиришича, касалликнинг олдини олиш, даволаш ва реабилитацияни қамраб олган, турли соҳа мутахассислари бир жамоа бўлиб ишлайдиган тизим яратиш мақсад қилинган.

Маҳаллий ва халқаро экспертлар билан биргаликда соҳани тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилади. Бунда инсон, унинг қадри ва соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашиш эътибор марказида туради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси