Ҳеч қачон энг зўри бўлишни истамаганман – Месси орзулари ҳақида
Спорт
−
04 Декабрь 2021
4185ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси еттинчи “Олтин тўп”ни қўлга киритганидан сўнг, илк марта ўз фикрларини билдирди.
“Мен ҳеч қачон тарихдаги энг яхши футболчиман, деб айтмаганман. Бу фикрга яқинлашишга ҳам уринмадим. Энг яхшилардан бири деб ҳисоблашларининг ўзи етарли. Ахир мен бу кунларни тасаввур ҳам қила олмасдим. Ҳеч қачон энг зўри бўлишни хоҳламаганман. Кимгадир кумир бўлишни ёки маслаҳат беришни ёқтирмайман. Мен орзуларим учун курашдим. Аввалига профессионал футболчи бўлишни орзу қилардим, кейин эса ҳар йили ўсиш ва янги мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилдим. Бунда бироз омад ҳам роль ўйнайди. Ишонаманки, мени Яратган ҳамма нарса билан сийлади”, дея Мессининг сўзларини келтирмоқда “France Football”.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бош мураббийи Хави собиқ жамоадоши ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси еттинчи марта “Олтин тўп”ни ҳақли равишда қўлга киритгани адолатли қарор бўлганини таъкидлагани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Левандовски иккинчи ўринни эгаллади. Мукофот топширилганидан сўнг, Месси Робертнинг ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь