Бу футбол адолати – Хави Мессининг “Олтин тўп”ни қўлга киритгани ҳақида

Спорт 4325
image

“Барселона” бош мураббийи Хави собиқ жамоадоши ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси еттинчи марта “Олтин тўп”ни ҳақли равишда қўлга киритганини таъкидлади.

“Бу футбол адолати. У еттинчи бор “Олтин тўп”ни қўлга киритиб, тарихдаги энг яхши футболчи эканини исботлай олди. Гвардиола совринни Мессига бериш қарори нотўғри бўлиши мумкин эмаслигини айтган эди. Қўшиламан, Месси дунёнинг энг яхши футболчиси” дейди Хави.

Шунингдек, “кўк-анорранглилар” устози Левандовски ҳам мукофотни ютиши мумкинлигини айтиб ўтди:

“Албатта, Левандовски “Олтин тўп”га лойиқми ёки йўқми, дейишимиз мумкин. Бундай фикрлар қарама-қаршилиги ҳар йили бўлиб туради. Лекин журналлистлар Мессини танлашди ва бу футболда адолатининг намоён бўлишидир”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Лионель Месси фаолиятида 7-марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўлса, Левандовски иккинчи ўринни эгаллади. Мукофот топширилганидан сўнг, Месси Робертнинг ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлганини айтган эди.  

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 146
Рейтинг: 3
t
×