Ҳеч бир халқ бундай чекловларга дуч келмаяпти – БМТ КХДР ҳақида
Олам
−
13 Сентябрь 2025 16594 2 дақиқа
Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият сўнгги ўн йилликда яхшиланмади, балки кўплаб жиҳатларда янада оғирлашди ва бу аҳолининг азоб-уқубатларини янада кучайтирди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси ҳисоботида сўз боради.
Қайд этилишича, мамлакатда фуқароларни ҳаётнинг барча жабҳаларида назорат қилиш ва улар устидан кучайтирилган кузатув олиб боришга қаратилган янги қонунлар қабул қилинган ва сиёсат амалга оширилган.
“Замонавий дунёда бошқа ҳеч бир халқ бундай чекловларга дуч келмаяпти”, дейилади ҳисоботда.
2025 йилда мамлакат ўз тарихида кузатилмаган даражада ёпиқ ҳолатга келиб қолди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Тюрк ҳисобот муносабати билан Шимолий Кореядаги “йўқолган ўн йиллик” ҳақида гапирган.
“Афсус билан айтаман, агар КХДР ҳозирги йўналишда ҳаракат қилишда давом этса, аҳолининг келажаги азоб-уқубат, шафқатсиз репрессиялар ва қўрқув бўлади”, дейди у.
Ҳисоботда мамлакатда сиёсий маҳбуслар лагерлари ҳали ҳам мавжудлиги таъкидланади. Жанубий Корея, Япония ва бошқа мамлакатлардан ўғирлаб кетилган хорижий фуқароларни ҳам ўз ичига олган юз минглаб бедарак йўқолганларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Аҳоли ҳанузгача давлат томонидан олиб борилаётган тинимсиз тарғиботга дуч келмоқда. Шунингдек, Шимолий Корея аҳолиси етарлича озиқ-овқат билан таъминланмаган, айрим давлатларнинг санкциялари эса очлик муаммосини янада кескинлаштирмоқда.
Мамлакат қонунлари бугун ўз фикрини эркин ифода этиш ёки ахборотдан фойдаланиш учун ҳам, жумладан, ўлим жазосини кенгроқ қўллашни назарда тутмоқда. БМТ бошқармаси томонидан ўтказилган юзлаб интервьюлар ва бошқа материаллар асосида тайёрланган ҳисоботда мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг турли шакллари кенгайгани қайд этилади, хусусан, “зарба бригадалари” деб аталувчи отрядларда. Улар одатда тоғ-кон саноати ва қурилиш каби хавфли соҳаларда ишга жалб қилинади.
Бу бригадаларга кўпинча кам таъминланган оилалардан чиққан одамлар жалб қилинади. Сўнгги йилларда ҳукумат минглаб етим ва қаровсиз болаларни кўмир конлари ва бошқа хавфли объектларда ишлатган.
Шу билан бирга, ҳисоботда айрим ижобий ўзгаришлар ҳам қайд этилади, жумладан, қамоқ жойларида одамлар билан муомала борасида. Қўриқчилар томонидан зўравонлик ҳолатлари бироз камайган. Судлов жараёнларининг адолатли ўтишини ва озодликдан маҳрум этилганларга нисбатан шафқатсиз муомаладан ҳимоя қилишни кучайтирувчи бир неча қонунлар қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда “гамбургер”, “караоке” ва “музқаймоқ” сўзларидан фойдаланишни тақиқлашга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025