Ҳайит кунлари Тошкентда жамоат транспорти қандай ишлаши белгиланди
Жамият
−
30 Апрель 2022
9190Рамазон ҳайити нишонланадиган кунларда Тошкентда жамоат транспорти қай тартибда ишлаши белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан 2022 йил 2, 3, 4, 7 ва 9 май кунлари жамоат транспорти ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:
• 2022 йил 2 май, душанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2022 йил 3 май, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2021 йил 4 май, чоршанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2022 йил 7 май, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
• 2021 йил 9 май, душанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Маълумот учун, Рамазон куни ҳозирча расман эълон қилинмади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси - муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга кўра, барчаси шариат қоидаларига биноан бўлиши ва миллионлаб мусулмонларга энг тўғри маълумотни етказишдаги масъулият сабабли жорий йилдан бошлаб Рамазоннинг бошланиши ва ҳайитларни аниқлашда ўзгача усулдан фойдаланилади.
LiveБарчаси