Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди
3-саҳифа
−
26 Январь 2023
5877Бухоро вилояти Вобкент туманида фуқаро У.В. фуқаро Ж.Қ.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Ғиждувон туманида танишининг ўғлини 1500 АҚШ доллари эвазига Бухоро давлат университетига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ҳамда Пастдарғом туманида Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.