Ҳайдовчиларга “права”сиз юришга рухсат берилиши мумкин
Жамият
−
08 Октябрь 2021 15972 1 дақиқа
Бугун, 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Мазкур ҳужжатда бир неча жарималар миқдорини камайтириш назарда тутилган. Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки унда қайд этилмаган шахснинг автотранспортни бошқарганлиги, суғурта полисига эга бўлмаганлик, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки бараварга камайтирилмоқда.
Шунингдек, ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва қўлни банд қилмайдиган бошқа воситалардан фойдаланишга рухсат берилиб, монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда.
Яна бир муҳим жиҳати шуки, лойиҳага кўра транспорт воситасини бошқаришда зарур бўлган ҳужжатлар ҳайдовчи ёнида бўлмаса, унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бериладиган бўляпти. Бунда ушбу ҳужжатларнинг мавжудлиги йўл назорати ходими томонидан электрон тизим орқали текширилиши белгиланмоқда.
Фракция аъзолари ҳуқуқий ҳужжатни муҳокама этиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025