Ҳайдовчилар “права” учун қайтадан имтиҳон топширадими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда 2021 йилга қадар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олган ҳайдовчилар Янги имтиҳон марказларида график асосида мажбурий тартибда бепул қайта имтиҳондан ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.

Билдирилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай ҳуқуқий асосларга эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ёлғон хабарларни тарқатиб, фуқароларни чалғитмаслик сўралади.

Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси права Янги имтиҳон марказлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг