Ҳайдовчи автомобилда телефондан фойдаланса ҳайдовчилик ҳуқуқидан олти ойга маҳрум этилиши мумкин
Жамият
−
04 Июнь 2019 7517 1 дақиқа
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари (608 минг 190 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
• энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (810 минг 920 сўм) миқдорида жарима солишга;
• ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
Live
Барчаси