Ҳайдовчи автомобилда телефондан фойдаланса ҳайдовчилик ҳуқуқидан олти ойга маҳрум этилиши мумкин

Local

image

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари (608 минг 190 сўм)  миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

•    энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (810 минг 920 сўм)  миқдорида жарима солишга;

•    ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.


Author

Tags

Rate Count

66

Rating

3

Rate this article

Share with your friends