Ҳаво ифлосланишидан 4,5 млн одам ҳалок бўлади – тадқиқот
Олам
−
07 Сентябрь 2025 3353 2 дақиқа
Миллиардлаб одамлар ифлосланган ҳаводан нафас олаяпти, бу эса ҳар йили 4,5 миллиондан ортиқ эрта ўлимга олиб келмоқда. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилотининг (ЖМТ) тадқиқотида айтилган.
Тадқиқотга кўра, ўрмон ёнғинларидан чиққан тутун зарралари катта масофаларга тарқалиши мумкин ва бу муҳитни заҳарлайди.
“Пиренеи ярим оролида ёнғинларнинг рекорд мавсумида чиққани учун тутун ва зарарли моддалар Ғарбий Европада қайд этилди ва бутун Европага ёйилиши мумкин”, деган тадқиқотда қатнашган ходимлардан бири.
Тадқиқотда бутун дунёда ҳаво сифати ёмонлашиб бораётгани билдирилган. 2024 йилда PM 2.5 заррачалари энг кўп Чили, Бразилия, Эквадор, шунингдек Канада, Марказий Африка ва Сибирда қайд этилган.
Шу билан бирга, ЖМТ олимлари айрим ҳудудларда, айниқса Шарқий Хитой ва Европада чиқиндилар камаяётганини билдирган.
“Агар давлатлар, ҳудудлар ёки шаҳарлар ёмон ҳаво сифати билан курашиш чораларини кўрса, бу натижа беради”, деган олимлар.
Мисол сифатида Шарқий Хитой, жумладан Шанхай шаҳрида янги боғлар барпо этилиши ва дарахт экилиши туфайли ҳаво сифати яхшилангани кўрсатилган. Автомобиль ҳаракати кўп бўлишига қарамай, машиналарнинг катта қисми электрда ишлай бошлаганини ҳам қайд этилган.
Олимларга кўра, олтингугурт диоксиди ва азот оксидлари каби асосий ифлослантирувчи моддалар назорат чоралари сабаб камаймоқда, аммо ер юзасидаги озон – смогнинг асосий таркибий қисми камаймаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиядаги Макс Планк Кимёвий экология институти (MPICE) олимлари иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши XXI аср охирига бориб ўлим ҳолатларининг сезиларли даражада ортишига олиб келишини маълум қилганди.
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025