Олимлар иқлим ўзгаришининг жиддий оқибатларидан огоҳлантирди
Олам
−
07 Декабрь
6567Германиядаги Макс Планк Кимёвий экология институти (MPICE) олимлари иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши XXI аср охирига бориб ўлим ҳолатларининг сезиларли даражада ортишига олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда институт расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, тадқиқотда компьютер моделлаштириш усули қўлланилиб, 2000 йилдан буён ҳарорат ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши бўйича прогноз маълумотлари таҳлил қилинган.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу аср охирига бориб қўшимча 30 миллион кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлиши мумкин. Тадқиқот гуруҳи раҳбари Андреа Поззернинг таъкидлашича, йиллик ўлим кўрсаткичи 19,5 миллион кишига етиши эҳтимоли бор.
Таҳлил натижаларига кўра, ҳаво ифлосланиши туфайли умумий ўлим даражаси беш баробарга, ҳарорат ўзгаришлари эса етти баробарга ортиши мумкин. Бундан ташқари 2100 йилга бориб, ер юзидаги аҳолининг тахминан 20 фоизи экстремал ҳарорат ўзгаришларига мослашишга мажбур бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инсоният глобал сув айланиш тизимини ўз тарихида биринчи марта мувозанатдан чиқариб юборгани хабар қилинганди. Ушбу ҳолат ўсиб бораётган сув инқирозини кучайтиради, иқтисодиётга, озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ва тирикликка жиддий зарар етказади.
LiveБарчаси