Дунёдаги энг бой одам Ерни сақлаб қолишга 10 млрд доллар ажратди
Олам
−
18 Февраль 2020
9354Дунёнинг энг бой одами, Amazon раҳбари Жефф Безос сайёрадаги иқлим ўзгаришларига қарши кураш учун Безос Ер фонди тузишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Мен иқлим ўзгаришига қарши курашда аллақачон ўрганилган усулларни ўрганиш ва янги методларни очишни хоҳлайман”, деган Безос.
У сайёрадаги энг катта муаммога қарши кураш учун 10 млрд доллар ажратмоқчи. Безоснинг сўзларига кўра, Ер фонди маблағлари шу муаммо билан шуғулланувчи олим, фаол ва нодавлат ташкилотларга ажратилади.
“Мен грантлар ажратишни шу йил ёздан бошлайман”, деган миллиардер.
Безос компаниялар, мамлакатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва оддий одамларни биргалик иш бошлашга чорлаган.
“Ер бизни бирлаштириб туради, келинг уни биргаликда ҳимоя қиламиз”, деган Безос.
Маълумот учун, Жеф Безос “Forbes” талқинига кўра, дунёинг энг бой одами ҳисобланади. Унинг бойлиги 115,5 млрд долларга тенг.
LiveБарчаси