Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
Спорт
−
03 Октябрь 7112 1 дақиқа
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ҳасанбой Дўсматов жорий йилнинг 25-26 октябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс оқшомида рингга кўтарилади. Бу ҳақида спортчи ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Бокс оқшомида Ҳасанбой Дўсматовга қарши мексикалик Рене Калисто рақиблик қилади. Жанг ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) ташкил этилади. Ушбу жанг ғолиби IBF йўналишида ўта енгил вазн тоифасининг иккинчи ўрнига кўтарилиб олади.
%20copy%20(4)(1).jpg)
Маълумот учун, 32 ёшли Дўсматов профессионал фаолияти давомида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган. Рене Калисто ҳисобида эса 23 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг бор. Ҳасанбой айни дамда ўта енгил вазнда IBF рейтингида 8, Калисто эса 7-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов жорий йилнинг 20 июль куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида филиппинлик боксчи Марк Антонио устидан ғалаба қозон эди.
Live
Барчаси