Ҳаррис вице-президентликка номзодни танлади

Олам

image

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Камола Ҳаррис Миннесота губернатори Тим Уолзни вице-президент лавозимига даъвогар сифатида танлади. Ҳаррис ўз танловини бугун, 6 август куни эълон қилди.

“Мен Тим Уолздан менинг ҳамкасбим бўлишини сўраганимдан фахрланаман. У ҳоким, мураббий, ўқитувчи ва фахрий сифатида ўзи каби меҳнаткаш оилалар манфаатларини ҳимоя қилди. Унинг жамоамизда бўлгани жуда яхши. Энди ишга киришайлик”, деб ёзди у Х’даги саҳифасида.

CNN хабарига кўра, Ҳаррис АҚШ денгиз обсерваторияси ҳудудидаги қароргоҳидаги якуний учрашувдан сўнг шундай қарорга келган. Телекомпания манбаларига кўра, Ҳаррис ва Уолз мулоқот чоғида ўзаро тушунишга эришган ва якунда унинг фойдасига қарор қабул қилинган. 

Миннесота штатидан демократ стратеги Абу Амаранинг сўзларига кўра, Уолз амалиётчи. У Ўрта Ғарбдаги қишлоқлар, шаҳар атрофи ва шаҳарлардаги сайловчилар билан яхши алоқада. “Reuters”нинг аниқлик киритишича, охирги босқичда Ҳаррис Уолз ва Пенсильвания губернатори Жошуа Шапиро ўртасида танлов қилган.

Уолз 60 ёшда, АҚШ Миллий гвардияси (Қуролли кучлар захираси) фахрийси ва собиқ ўқитувчи.

Эслатиб ўтамиз, республикачилардан президентликка номзод Дональд Трамп 15 июль куни вице-президентликка номзод сифатида 39 ёшли сенатор Жеймс Дэвид Вэнсни (Огайо штатидан республикачи) танлаганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Камола Ҳаррис Тим Уолз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг