Ҳаррис Трамп билан дебатда қатнашишдан бош тортди
Олам
−
20 Август
5685АҚШдаги келгуси сайловларда демократлардан президентликка номзод, мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Камола Ҳаррис 4 сентябрь куни “Fох News” телеканали мезбонлик қилиши керак бўлган сайловолди дебатида қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда унинг республикачи рақиби Дональд Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, у воқеалар ривожидан ҳайрон эмас, дебатлар ўрнига худди шу санада у “Fох News” платформасида сайловчиларнинг саволларига жавоб беради.
Маълум қилинишича, республикачи Трамп, аввалроқ, Ҳаррис билан сайловда уч раунд дебат ўтказишни хоҳлашини айтган. Трампнинг таклифига кўра, биринчи раунд 4 сентябрь куни “Fох News” телеканалида, 10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган иккинчи дебатга ABC телеканали мезбонлик қилиши, учинчи раунд мунозара NBC телеканалида бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча Ҳаррис фақат 10 сентябрь кунги баҳсда қатнашишга рози бўлди. Бироқ демократлар номзоди 10 сентябрдан кейин қўшимча дебатлар ўтказиш ғоясини муҳокама қилишга тайёрлигини ҳам айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президентлигига номзодлар Камола Ҳаррис ва Дональд Трампнинг жорий йилнинг 10 сентябрь куни ABC канали мезбонлигидаги теледебатда учрашиши хабар қилинганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси