Ҳарбий полигондаги портлаш қурбонлари сони ортди

Олам

image

Аввалроқ, Россиянинг Архангел вилояти Северодвин шаҳридаги ҳарбий қисмда портлаш ва унинг ортидан ёнғин юз бергани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада икки киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Россиянинг Архангел вилоятида ҳарбий полигондаги портлашда “Росатом” давлат корпорациясининг беш ходими ҳалок бўлди, яна уч нафари жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Архангел вилоятидаги ҳарбий полигонда синов вақтида юз берган ҳодисада “Росатом”нинг беш ходими вафот этди. Яна уч нафари ҳамкасбимиз турли даражада куйиш жароҳатини олган. Айни вақтда барча жабрланганлар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига ётқизилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия портлаш

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг