Ҳарбий қисмда йирик портлаш. Қурбонлар бор
Олам
−
08 Август 2019
7319Бугун, 8 август куни Россиянинг Архангелск вилояти Северодвин шаҳридаги ҳарбий қисмда портлаш ва унинг ортидан ёнғин юз берди. Ёнғин ўчоғи кемада бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Фавқулодда вазият натижасида икки киши ҳалок бўлди. Воқеа кемада бошланди. Ҳозир у ерда ёнғин бўляпти”, дейилади хабарда.
Архангелск вилояти губернатори Игорь Орлов ёнғин ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, ҳодисада жабрланганлар борлигини маълум қилган.
“Жабрланганлар бор, воқеа жойига санитар авиация юборилди”, деган Орлов.
Маълумотларга кўра, ёнғинда 4 киши жабрланган. Ёнғин реактив двигателдан чиққани тахмин қилиняпти.