Ҳарбий қисмдан кўп миқдорда қурол ўғирлаган аскар ушланди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмдан қуролланган аскар қочиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. У ўзи билан 30 та АК-74 автоматини олиб кетганди.

Бугун, 24 февраль куни ҳарбий қисмдан ўчбошимчалик билан кетиб қолган аскар ва унинг шериклари ушлангани маълум қилинди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

“20 февраль куни кечаси шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий кичик сержант Абилай Балгинбай ўз хоҳишича, навбатчиликни ташлаб, Туркистон вилоятидаги ҳарбий қисмдан қуролларни олиб кетганди. Юқорида айтилган ҳарбий ва унинг икки шериги ушланди”, дейилади хабарда.

Тинтув вақтида ўғирланган қуроллар топилган. Суд санкцияси билан улар ҳибсга олинган.

Аскар ўзи билан 30 та автоматдан ташқари, 27 дона 9 мм Макаров тўппончаси, АК ўқлари (420 дона), Макаров пистолети ўқлари (48 дона), травматик тўппонча (бир дона, 24 дона ўқ) ўғирланган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ҳарбий қисм

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг