Қуролланган аскар ҳарбий қисмдан қочиб кетди

Олам

image

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмдан аскар қурол билан қочиб кетди. Полиция уни қидирмоқда. 

Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Чимкент шаҳри яқинидаги ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмларнинг биридан шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант ўзбошимчалик билан қисмни тарк этган. Ўқ-дори сақлаш хонасида маълум миқдордаги ўқотар қурол етишмаслиги аниқланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбий полиция ҳарбий хизматчини қўлга олиш ва йўқолган қуролларни қидиришга оид барча зарурий тезкор-тадбирларни ўтказмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда қисм навбатчисининг ёрдамчиси жанговар навбатчилик вақтида соат 4:00 да қурол ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарда “Перехват” режаси ҳақида гап бормоқда.

Айтилишича, 30 дона АК-74, 27 дона 9 мм Макаров тўппончаси, АК ўқлари (420 дона), Макаров пистолети ўқлари (48 дона), травматик тўппонча (бир дона, 24 дона ўқ) ўғирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

596

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made