Ҳар йилгидан ўзгача: Елизавета II Рождество байрамини қаерда ўтказиши айтилди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Рождество байрамини Виндзор қасрида ўтказади. Бу ҳақда “Sky News” Букингем саройига таяниб хабар берган.  

“Қиролича Рождество байрамини анъанавий тарзда байрам нишонланадиган Сандрингем саройида эмас, Виндзор қасрида ўтказади”, дейилади телеканал хабарида. 

Таъкидланишича, дам олиш кунларида қироллик оиласи аъзолари ҳам Виндзорга келади, саройда зарур хавфсизлик чоралари кўрилади. 

Маълумот ўрнида, Британия қироличаси Елизавета II Буюк Британияда COVID-19 инфекциялари сонининг кўпайиши фонида Рождество олдидан оилавий тадбирни бекор қилганди. Қиролича ўзининг яқин қариндошларини Рождество байрамларида Сандрингем саройида меҳмон қилиш ниятида, шу билан бирга у хавфсизлик ҳақида мутахассислар маслаҳатига амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия Рождество

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг