“Ҳар баҳорда шу бўлар такрор...” Яна шакар тақчиллиги авж оладими?
Жамият
−
19 Апрель 2023
9751Ҳадемай, ўзбек хонадонларида қиш фаслига ғамлаб қўйиш учун турли мурабболар ва шарбатлар тайёрлаш ишлари бошланади ва бу фуқароларда шакар маҳсулотига бўлган эҳтиёжни янада оширади. Буни инобатга олган ҳолда Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2023 йилда Ўзбекистонда шакар маҳсулоти билан боғлиқ муаммолар бўлмаслигини маълум қилди.
Келтирилишича,шакар маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи маҳаллий тадбиркорларнинг 2023 йилдаги фаолиятида вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича Ҳукумат томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
“Республика аҳолисининг йиллик эҳтиёжини (ўртача 650 минг тонна) барқарор таъминлаш учун зарур даражада (1 миллион тонна) шакар маҳсулоти мавжуд ва ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ”, дейилади қўмита хабарида.
Бугунги кунда аҳолига шакар 11 500 – 14 000 сўмдан, айрим олис ҳудудларда 12 000 – 15 000 сўмгача чакана нархларда реализация қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг июнь ойи бошида Ўзбекистон ички бозорида 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм, айрим савдо нуқталарида 20 000 сўмгача кўтарилгани кузатилган эди. Шунингдек, қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар нархи 52 фоизга (сўм эквивалентида қўшни мамлакатларда 14 000 сўмдан 21 000 сўмгача) ўсиши билан бир қаторда, ушбу маҳсулот тақчиллиги билан боғлиқ муаммо ва хатарлар юзага келган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь