Ҳамма нарсаям сотилмайди. Ҳабиб Маскнинг таклифини қабул қилмади
Спорт
−
04 Август 2023
14626Ultimate Fighting Championship (UFC) ташкилотининг енгил вазн тоифасида собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов америкалик миллиардер Илон Маскга мураббийлик қилишдан бош тортди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, UFC Eurasia бош директори Андрей Громковский россиялик спортчи Ҳабиб Нурмуҳаммедовни Меtа корпорацияси раҳбари Марк Цукербергга қарши жанг олдидан америкалик бизнесмен Илон Маскга мураббийлик қилишга кўндирмоқчи бўлган. Бироқ собиқ UFC жангчиси бу таклифни узил-кесил рад этган.
“Илон Маск Ҳабибдан Цукербергга қарши жангда унга мураббийлик қилишни сўраган, аммо спортчи буни рад этган. Рад жавоби берилишининг сабаби эса очиқланмаган”, дейилади хабарда.
Гап шундаки, дунёнинг энг кўзга кўринган техногигантлари – Меtа ва Тwitter'нинг эгалари Марк Цукерберг ҳамда Илон Маск ўртасида кечаётган технологик “жанг” тобора авж олиб бораётган бир вақтда улар ММА спорти бўйича ҳам ўзаро баҳслашишга келишиб олган эди. Шундан сўнг, миллиардерларнинг ҳар иккаласи машхур спортчилар ҳамроҳлигида машғулотларга кириша бошлади. Аввалига Илон Маск Цукербергга қарши жангга UFC афсонаси Жорж Сен-Пер, жиу-житсу мураббийи Жон Данахер ва подкастер Лекс Фридман билан бирга тайёргарлик кўра бошлаганди. Кейинчалик Цукерберг UFC чемпионлари Исраэль Адесанья ва Александр Волкановски билан жиддий машғулот ўтказди.
LiveБарчаси